6 июль куни Туркия ғарбида 15 кишининг ўлими ва 2 кишининг оғир жароҳат олишига сабаб бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Anadolu Agency ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, Маниса вилоятидаги Гельмармар шаҳри яқинида юк машинаси ва автомобил тўқнашиб кетган.

Тахмин қилинишича, юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолгани бу фожиага сабаб бўлган.