Уфадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити Россия ва Ўзбекистон президентлари учрашуви билан очилади

Жаҳон 06 Июль 2015 13064

Уфадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 10 июлда Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов суҳбати билан очилади, деб ҳабар бермоқда Gazeta.uz. ШҲТда раислик қилиш ҳуқуқи бир йилга Россиядан Ўзбекистонга ўтмоқда.

“Бу ўзига хос эстафета таёқчасини узатиш бўлади”, деди Кремль вакили ОАВ вакиллари билан мулоқот чоғида.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши кун тартибида ташкилотнинг янада ривожланиши, унинг халқаро майдондаги, дунё ва минтақанинг долзарб масалаларини ҳал қилишдаги ролини мустаҳкамлаш масаласи кўрилади. ШҲТ етакчилари катта миқдордаги ҳужжатларни, жумладан ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини тасдиқлашлари керак бўлади. Шунингдек, саммитда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистоннинг қабул қилиниши тартиботининг бошланиши ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Саммит якунларига кўра Уфа декларацияси имзоланади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52206 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 107215 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10279 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20763 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 27 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 31 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 651 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 212 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 1174 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 567 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар