Ёш фарзандини тарбиялаётган талаба қизларга ёрдам пули берилмайдиган бўлди

Ўзбекистон 06 Июль 2015 5946

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда молия вазирликларининг 2015 йил 6 июлдаги 1339-4-сонли қўшма қарорига мувофиқ, олий ўқув юртларига талабаларига стипендия белгилаш ва тўлаш бўйича йўриқномага ўзгартишлар киритилди.

Тошкент давлат юридик университетида модуль тизимининг жорий қилиниши муносабати билан ўрнатилган тартибга кўра талабаларга стипендиялар белгилаш ўқув йилида икки марта амалга оширилади. Якуний назоратлардан сўнг кейинги ўқув семестри биринчи ойининг бошида стипендиялар миқдори эълон қилиниб борилади.

Қолган барча олийгоҳларда ўз вақтида академик қарздорликни бартараф қилган (барча предметлар бўйича 55 фоиздан ортиқ балл тўплаган) талабаларга қарздорлик бартараф қилинган ойдан кейинги ойнинг бошида стипендия миқдори белгилаб берилади. Илгари стипендия академик қарздорлик бартараф қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасида 0.5 коэффициент қўлланган ҳолда кейинги ўқув семестрига қадар белгилаб берилар эди.
Шунингдек, илгари фарзанд тарбиялаш билан шуғулланаётган аёл талабаларга бир пайтнинг ўзида ҳам стипендия, ҳам ойлик ёрдам пули тўланар эди. Янги тартибга кўра, икки ёшгача бўлган болага эга ҳамда кундузги таълим шаклида ўқишда давом этаётган талаба қизларга фақат стипендия берилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар