ФИФА президенти Йозеф Блаттер Канадада ўтказилган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндорларини тақдирлаш маросимига бормаганига изоҳ бериб ўтди.
 
"Ҳозир таваккал қилмоқчи эмасман. ФИФАдаги вазият ўз ҳолига қайтмагунича, сафарлардан тийилганим маъқул", дейди Блаттер.
 
Шу тариқа у 25 июль куни ЖЧ-2018 турнири саралашининг кейинги босқичи учун ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Санкт-Петербург шаҳрига кела олмаслиги мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Швейцария ҳукумати май ойининг охирида ФИФА тизимида порахўрлик амалга оширилгани бўйича иш очган, бир неча юқори мартабали амалдорлар ҳибсга олинганди.
 
Бу можаролардан кейин, 2 июнь куни Блаттер ўз президентлик лавозимини тарк этиши ҳақида эълон қилган. Ташкилот раҳбарлиги учун навбатдан ташқари сайловлар шу йилнинг 16 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинган,