“Голос” раҳбарияти тинтув қилинди

Жаҳон 07 Июль 2015 2081

Россиянинг “Голос” ташкилоти раҳбарлари ИИВ ходимлари томонидан тинтув қилинди. “Ведомости” газетасининг ёзишича, “Голос-Поволжье” лойиҳаси раҳбари Людмила Кузьминага қарши қўзғатилган иш бу тинтувга сабаб бўлган. Кузьмина солиқлар тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.
Ҳозиргача “Голос” ҳамраиси Григорий Мельконьянц, лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси Роман Удот ва ижрочи директор Татьяна Тройнованинг хонадонлари тинтув қилинди.
“Голос” манфаатларини ҳимоя қилаётган “Агора” фирмаси адвокати Рамил Аҳмадғалиевнинг сўзларига қараганда, Москвадаги хонадонларда Самара ИИБ ходимлари тинтув ўтказмоқда.

Кўпроқ янгиликлар