Италия терма жамоаси ва “Ювентус” яримҳимоячиси Андреа Пирло ўз фаолиятини “Нью-Йорк Сити”да давом эттирадиган бўлди.

Турин клуби 36 ёшли футболчи билан шартномани ўзаро келишилган ҳолда бекор қилингани ва унинг АҚШ олий лигаси (МЛС)га кетганини маълум қилди.

Аввалроқ Пирло АҚШда йилига 5-6 млн доллар маош олиши маълум қилинганди.

Пирло “Ювентус” сафида 4 мавсум давомида тўп сурган.