"Арсенал" клубининг чилилик футболчиси Алексис Санчес Англия Премьер-лигасида мавсум бошини ўтказиб юборадиган бўлди.

Лондонликлар раҳбарияти Копа Америка мусобақасида терма жамоаси билан бош совринни қўлга киритган футболчига уч ҳафталик таътил беришга қарор қилган.

Шу тариқа Санчес мавсумнинг дастлабки ўйинларида майдонга тушмайди.

Эслатиб ўтамиз, Англияда янги мавсум август ойининг саккизинчи кунида бошланади ва "канонирлар" илк турда "Вест Хем"ни қабул қилади.

Маълумот учун, Санчес ўтган мавсумда "Арсенал" сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган.