Ҳалабдаги Сурия қуролли кучлари постида “Жабҳат ас-Нусра” террорчилик гуруҳи жангариси ўзини портлатиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар ҳарбийлар ва Сурия армияси иттифоқчи кучлари вакиллари бўлган. Кўпчилик одамлар турли даражадаги жароҳатлар олган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Сурия қуролли кучлари террорчилик гуруҳларининг шаҳарни босиб олишга уринишини қайтаришган.