АҚШ Грециядаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокараларнинг давом этишидан умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Жейкоб Лью Греция бош вазири Алексис Ципрас ва янги молия вазири Эвклид Цакалодос билан бўлиб ўтган телефон мулоқотидан сўнг баёнот берди.

“Бу инқирознинг бартараф қилиниши Грецияга мураккаб, аммо зарурий молиявий ва структур ислоҳотларни ўтказишга, ўсишни қайтаришга ва Еврозонадаги қарздорлик даражасини туширишга ёрдам беради”, – унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.

Шунингдек, у грециялик ҳамкасбини яқин кунларда алоқада қолишга чақирди.