"Барселона"га ўтаётган Арда Турон ўзининг эндиликда собиқ жамоасига айланадиган "Атлетико" ва унинг мухлислари билан хайрлашди.

"Бу тўрт йил ажойиб давр бўлди. Мен бу вақтда "Атлетико" билан эсда қоларли кўп воқеаларни бошдан кечирдим.
Мен ҳеч қачон жамоадаги ўртоқларимни ва мухлисларни унутмайман. "Атлетико"ни доимо қалбимда сақлайман. Ҳаммаси учун раҳмат", дейди Турон.