Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади

Ўзбекистон 07 Июль 2015 5077

2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди.

Ўтган йил билан солиштирилса, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 та ўринга туширилди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар беради.

Бундан ташқари, яна бир ўзгаришлардан бири, жорий йилда Адлия вазирлиги учун «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 1 (битта) ўрин мақсадли ажратилди.

Шунингдек, жорий йилда «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квотасининг иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқ ва корхоналари бўйича тақсимланишида ҳам ўзгаришлар бор.

Хусусан, ушбу йилда Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуника- цияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Навоий КМК» ДКларга ҳам ўрин берилди.

Ўз навбатида «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» ОАЖ ҳамда «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтига жорий йилда квоталар ажратилмади.

Маълумот учун, 2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди. Унга кўра, Банк-молия Академияси магистратурасига қабул қилишда ёш цензи белгиланиб, 35 ёшдан ошганлар мазкур даргоҳга ҳужжат топшира олмаслиги қайд этилганди. Мазкур Низомнинг батафсил шарҳи билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар