Беларусь ШҲТнинг ғарбий йўлкасига айланишга тайёр

Жаҳон 07 Июль 2015 1701

Беларусь 2009 йилдан буён Шанхай ҳамкорлик ташкилотида мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга, аммо шу кунларда кузатувчи даражасигача кўтарилишга интилмоқда. Беларусь ташқи ишлар вазири Валентин Рибаков ТАСС мухбирига берган интервьюсида мамлакатнинг ташкилот таркибидаги фаолиятининг кейинги истиқболлари ҳақида гапириб берди.
Унинг маълум қилишича, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра БРИКС, ШҲТ ва ЕИИ давлатлари етакчилари билан аутрич форматида учрашувлар ўтказиш учун Уфага ташриф буюрган. Аммо у бевосита саммитда иштирок этмайди, негаки бу ташкилот ҳужжатларида кўзда тутилмаган.
“Мулоқот бўйича ҳамкор ва кузатувчи мақомларининг фарқи шундаки, кузатувчи кўпроқ олий даражали тадбирларда иштирок этади. Улардан энг асосийлари давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишлари очилиши, ташқи ишлар вазирлари очиқ йиғилишлари ва бошқалардир”, – деди Рибаков.
“Бизнинг давлатимиз ШҲТ билан бевосита чегарадошдир. Ташкилотга аъзо барча давлатлар билан биз юқори даражали алоқаларни сақлаб турибмиз. Жумладан, Россия билан иттифоқчи, ХХР билан эса стратегик ҳамкормиз, – сўзида давом этди сиёсатчи. – ШҲТ доирасида хавфсизлик, иқтисодий, гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик нафақат Осиё, балки кенгроқ географик миқёсда ҳам аҳамиятлидир. Беларусь ташкилотнинг тўлалигича Европада жойлашган ягона аъзоси бўлиб, Россия Федерацияси билан очиқ чегараларга эга, шу боис ШҲТнинг бошқа ҳудудларида бўлганидан таҳдид ва қийинчиликларга дучор бўлган. Бундан ташқари, Осиё ва Европа орасидаги стратегик муҳим ўринни эгаллаган Беларусь ШҲТ доирасида иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга, бунда ўз транзит, саноат ва илмий салоҳиятидан фойдаланишга тайёр. Дарҳақиқат, биз Европа давлати сифатида ШҲТнинг ғарбий йўлкасига айланишга ва ташкилот фаолиятига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз”.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар