52 ёшли Сьюзан Ридж Буюк Британия армиясида генерал сифатида фаолиятини бошлади. Бу ҳақда The Guardian нашрида ёзилган.

Қайд этилишича, шу йилнинг сентябрь ойигача Ридж хоним генерал-майор даражасини олади ва армиянинг етакчи юридик маслаҳатчига айланади.

У қуролли кучларнинг ҳуқуқий бўлимини бошқаради ҳамда қўмондонларга интизом ва шикоят масалаларида маслаҳатчи бўлади.

Ридж хоним бу ишлар Британия армияси подполковниги бўлмиш турмуш ўртоғининг қўллаб-қувватлаши эвазига бўлганини эътироф этган ҳамда ўзига берилган бу янги даражадан "катта фахр ва шараф ҳисларини" туяётганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Сьюзан Ридж Буюк Британия армиясида юқори ҳарбий даража олган илк аёл эмас. 2 йил муқаддам Элейн Вест қиролликнинг Ҳарбий-Ҳаво кучларида вице-маршал этиб тайинланганди.