Мақолада бир ва ундан катта ёшдаги болалар ҳақида гап боради. Ёшига тўлмаган чақалоқлар учун махсус ёндашув мавжуд.

Болаларни сувга ўргатиш чоғида ванна ҳамда ҳовузда нималарни умуман қилмаган маъқул?

Боланинг юзига асло пуфламанг (болани сувга тушиши олдидан юзига пуфлаш борасида бир қанча кўрсатмалар мавжуд). Бу ҳолат болани чўчитади, уни хафа қилади. Қолаверса, пуфлашнинг болани сувга ўргатиш борасида хеч қандай фойдага боғлиқ ери йўқ.

Болага зинҳор сувга тушиш олдидан “шўнғиймиз!” деб айтманг. Ҳеч қандай одатий буйруқларни берманг. Аниқроғи, уни ҳар сафар сувга туширишдан аввал сўз ва ҳаракатлар орқали буйруқларни ишлатманг. Бола сизнинг буйруғингизга қараб нафасини сақлаб туриши керак эмас. У хоҳлаган вақтда сувга тушганида боши сув юзасида бўлишини тушиниши керак. Бола сувга тушаётган вақтда нафасини сақлаб туриши лозим. Юзига сув сачраганда ҳам худди шундай.

Сувга тез-тез шўнғиши керак ва у тез орада сузишни ўрганиб олади. Албатта, жараён ҳаммага бирдек таъсир этмайди. Аммо эртами кечми нафасни қанча вақт ушлаб туришни ўзи билиб олади. Қайта ўргатгандан кўра, ўргатмаган маъқул, албатта.

Болани сувда асло орқасига ётқизманг. Бу ўрганиш жараёни учун ўта ноқулай бўлган ҳолат. Кўпчилик сузишни ўргатувчи инструкторлар ушбу ҳолатни тавсия этадилар. Аммо деярли барча болалар уни ёмон кўрадилар. Бу вазият ҳимоясиз ҳамда бола учун ноқулайдир. Шу билан бирга хавфли ҳамдир. Шунингдек, болани анча сув ютиб юборишига сабаб бўлиши мумкин. Сузишни ўргатишда орқага ётиб ўргатишдан кўра тананинг олд томони билан сувга ётган ҳолатда ўрганиш 100 маротаба фойдалироқдир. Ҳамма болалар аввал сув остида сузишни ўрганадилар. Кейинчалик эса нафас олиш учун бошларини кўтаришни ўрганиб оладилар. Шунчаки ота-оналар бошланишида болага нафас олишга кўмаклашадилар.

Қўшимча сузиш воситалари (қутқарув ҳалқаси, нимча ва қўл учун мўлжалланган ҳаво воситаси) кабиларнинг мутлақо кераги йўқ. Бу болани ўзи суза олиши мумкинлигига ишончини йўқотади. Қўшимча воситаларсиз ўзи сувда суза олмаслигини онгида шакллантиради.

Болага бурун катакларини бармоқлари билан беркитишни ўргатманг. Сув бурун катакларига кирган тақдирда ҳам бу жуда оз миқдорда бўлади. Бола эса бошиданоқ ўзи бу каби ноқулайликларни енгиб, сувдан шўнғиб чиқишни ўрганиб олиши лозим.

Нималар қилмаган маъқул?

Болани сувда шундай ушлангки, унинг боши доим сув устида бўлсин. Кузатган бўлсангиз, ҳар сафар пляжда болани сув юзасида ушлаб туриб, “оёғингни ишлат”, деб ўргатаётган ота-оналар топилади. Бу эса бола миясида худди ҳозир қўйиб юборишади-ю ва у мустақил сузиб кета оладигандек фикр туғилишига олиб келади. Аслида эса ундай бўлмайди. Юқорида қайд этилганидек болалар сузишни бошлаганларида аввал бошлари сув ичида бўлади. Кейин эса нафас олгани сув юзига бошларини чиқаришни ўрганиб оладилар.

Болани сувдан қўрқмасликка ўргатамиз

Сувдан жуда қўрқадиган болалар учун — унча катта миқдорда бўлмаган сув сиғими бўлиши керак. Агар бола сувдан ваҳимали даражада қўрқса, сув билан бола ўртасидаги муносбатни товоқдаги сув қўмагида бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Товоққа сув қуйиб, ўйинчоқлар, турли шаклчалар ва идишчаларни солинг. Бола сувни қанча берилиб ўйнаса шунча яхши.

Агар бола ванна ичида товоқдаги сувчани ўйнашни хоҳласа товоқни ваннага солинг ва болани ҳам ўтказинг. Аксинча ванна ичига тушишни истамаса, ошхона поли устида, раковина устида ўйнаши ҳам мумкин. Шунингдек, кўча ёки ҳовлида ўйнаса ҳам бўлади. Аммо бу жараённи асло пуфлама ҳовузчаларда бажарманг.

Бироз кўпроқ сув сиғимига ўтамиз

Агар бола сув ичида мамнуният билан ўйнаса, уни ҳовлидаги ҳаво билан тўлдирилган ҳовузчага ўтказиш мумкин. Агар сизда шаҳар ташқарисидаги ҳовли (дача) бўлмаса, кўл бўйидаги пляж, яқин атрофдаги сув ҳавзаларига бориб кўл сувидан ишириладиган ҳовузчага оз миқдорда қуйиб, болангизнинг ўйинчоқларини солинг.

Сувда ўйнаймиз

Бола сувдан ваҳимали даражада қўрқмаса, юқоридагидек товоқчадаги оз миқдордаги сув билан бошламаса ҳам бўлади. Шиширилган ҳовузчага ҳам ҳожат йўқ. Унча катта бўлмаган ҳовузда бола оёқларини ҳўллаб, сув билан ўйнагани маъқул. Бу сафар ҳам турли ўйинчоқлар ёрдамида. Масалан: турли шаклчалар, ўрдакчалар ва шунга ўхшаш. Болага қўшилиб сиз ҳам сув ичида ўйнанг. Қанча кўп ўнасангиз шунча яхши.

Юзни сувга ботирамиз

Бола ўзлаштириб олиши керак бўлган муҳим нарсалардан бири бу юзини ҳеч қандай қўрқувсиз сувга ботира олишдир. Болангиз агар зиғирча ҳам чўчишсиз сувга юзи билан кира олса, билингки бир неча ҳафтадан сўнг мустақил сузишни бошлайди. Моҳирона бўлмасада, ҳаракатлар билан сув юзасида ўзини тутиб туриб, бир икки метр масофага сузади.

Демак, биз бурун катакларини бармоқлар билан беркитмасликни (бу каттароқ ёшдаги болаларга ҳам тааллуқли) билиб олдик. Боланинг юзи бўш ҳолатда бўлиши, уни тириштирмаслиги, кўпроқ ҳаво тўплаб олишга “тантанали” ҳаракат қилмаслиги ҳамда лунжини ишириб олмаслиги керак. Барчаси ҳотиржамлик, осон ва мамнуният билан амалга оширилиши даркор.

Ҳатто ваннада чўмилишдан қўрқадиган болалар учун

Ишни ювиниш, яъни юзни кафтдаги сувга ботириб ювишдан бошлашни маслаҳат берамиз. Болани ювинтириш учун унинг ортида туриб, қўлларингизни чўзинг. Бола қўлларингизни кўрсин. Кафтингизни сув билан тўлдиринг, болангиз ўзи юзини сувга ботирсин. Сиз эса аста секинлик билан ювинг. Боланинг кафтларига озгина сув йиғилганлиги сабабли сизнинг кафтингиздаги сув билан ювилгани мақсадга мувофиқ. Кафтдаги сув бир неча сониялардан сўнг тўкилиб камайиб кетади. Бу эса қўрқинчли жараён эмас. Ахир бу фақатгина ювиниш холос.

Бир мунча жасурлар учун

Юзимизни ваннадаги ёки товоқдаги сувга ботирамиз. Шунчаки ботириш ёки ўйин асосида бажариш ҳам мумкин. Масалан: сувга юзимизни ботириб, пуффаклар ҳосил қиламиз. Ё бўлмаса турли товушлар чиқарамиз, хатто қўшиқ куйлаш ҳам мумкин. Бу жуда қизиқ жараён бўлади.

Яна бир ўйин, сув тагидан олма бўлаги ёки шунга ўхшаш қулай бир буюмни тишлаб олиб сувдан ташқарига чиқамиз. Бу ўйин ёрдамида бола нафақат сувга юзини ботиришни, балки сувни ютиб юбормасликни, оғиздан чиқариб ташлашни, сувни томоққа ўтиб кетишини тўсишни ҳам ўрганади. Агар бола истамаса уни мажбурламанг. Мажбурий машқларнинг ўзи мавжуд эмас. Фақат ўзингизга маъқулини танлаб олишингиз мумкин бўлган турли вариантлар мавжуд.

Ҳовуздаги ўйинлар

Бу сизнинг сеҳрли таёқчангиз. Ҳамма болалар сувни шапиллатиб, шовқин солиб ўйнашни яхши кўрадилар. 100 фоиз бўлмаслиги мумкин аммо кўпчилик болалар ёқтиради.

Агар болакай бу каби ўйинларни оз миқдордаги сувда (ванна, товоқ ва шиширилган ҳовузчада) ўйнашни ёқтириб қолса, бошқа сувларга ҳам ўргатиш осон бўлади.

Сувда қўлларимиз ёрдамида қарсак чаламиз

Сувда қарсак чаламиз ва сувни завқ билан шалоплатамиз. Ванна, товоқдаги, сой суви ва деярли ҳар қандай ҳажмдаги сувни шалоплатишимиз мумкин.

Сувни сепамиз

Сувни бир-биримизга стакан ёки шунга ўхшаш нарса билан сепиб завқ билан ўйинаймиз. Ўйнаш бола учун ҳар доим жуда ёқимлидир. Бу каби ўйинларни шаҳар ташқарисидаги ҳовли (дача)да ташкиллаштиринг.

Оёқ ёрдамида сувни шапиллатамиз

Бу ҳаракатларни суви унча кўп бўлмаган шиширма ҳовузчаларда бажариш бир мунча қулай. Аммо бола онасини ёки мустаҳкам нарсани қаттиқ ушлаб олиши лозим. Товоқчада ҳам бажариш мумкин. Бунда бола ўйинга берилиб йиқилиб кетмаслиги керак. Бу каби ўйин учун ҳовузчадаги сув меъёрида бўлиши лозим.

Саёз сув ҳавзаларида ҳам бу ҳаракатларни бажариш мумкин. Бироқ, эслатиб ўтамиз болани қўлидан маҳкам ушлаб олган ҳолда.

Сувни ўтирган ҳолда оёқлар ёрдамида шалоплатамиз

Болангиз ўтирган ҳолда ванна ёки ҳовузчада оёқларини чўзиб, ҳамма ёққа сачратиб, сув юзасига урсин. Бу нафақат қизиқарли балки фойдали ҳамдир.

Танамизни сувга ташлаймиз

Буни фақат пуфлама ҳовузчаларда амалга оширган маъқул. Сувнинг таги тошли бўлмаса, пляжда ҳам бажариш мумкин, албатта. Турган ҳолда шапиллатиб ўтириб оламиз. Сакраб ўтириб олса ҳам бўлади. Ҳовуздаги сув бола ўтирганида елкасидан ортмаслиги керак. 

Сувга қулаймиз

Бола тананинг олд қисми билан сувга ўзини ташлайди. Буни шиширма ҳовузчада бажариш қулайдир. Ё бўлмаса чўмилиш ҳавзалари, пляж сувининг унча саёз бўлмаган ерида.

Кўнгилочар сув масканлари

Хеч нима аквапаркдек болани сув ҳавзасига қизиқиш билан талпинишига сабаб бўла олмайди. Агар танланган аквапаркда болалар учун мўлжалланган махсус жой бўлса, албатта. Кичкинагина ҳовузча эмас балки сув билан боғлиқ нақ бир олам қизиқарли ҳовузлар. Агар болангиз сувдан жуда қўрқса, уни аквапаркка тез-тез олиб бориб туришингиз лозим. Албатта, тобланиш учун мўлжалланган курсида ётиб олишингиз эмас, балки болалар учун мўлжалланган ҳовузчанинг ичида бўлишингиз лозим. Эртами кечми қизиқиб, бола сизга қўшила бошлайди. Аммо болани бақир-чақирлар билан сувга судраманг.

Сувдаги машғулотларнинг асосий қоидалари

Бола билан шуғулланишни бошлашдан аввал, бу мажғулотлар учун ўз вақтингизни ажрата олиш олмаслигингизни чамалаб олишингиз лозим. Фақат бошлагандан сўнг мунтазам шуғулланиш керак. Ўргатганларингизни бола тез унутиб юборади. Бола машғулотларни севиши даркор. Болангиз сувдан завқ олиши, ваннага, сув ҳавзаси биноси ёнига ёки пляжга келганида додлаши эмас, балки қувончдан “қойил!” деб ҳайқириши лозим. 

Хеч қачон, хеч қандай натижага йиғи ёки салбий эмоция орқали эришиб бўлмайди. Албатта, бола хўмрайиши, норози кайфиятда бўлиши мумкин. Аммо сиз ўша заҳотиёқ уни кулдириб, тинчлантириб, чалғитишингиз шарт.

Болани ваннада иссиқ ёки илиқ сувда чўмилтириб, сузишни ўргата олмаймиз. Балки болани бўшаштирган бўламиз. Болани сузишга совуқ сувда ўргатган маъқул. Эрта сузиш бўйича мутахассислар 21-24 градусдаги сувда сузишни тавсия этадилар. Кўпчилик оналар учун эса бу ҳарорат жуда совуқ туюлади. Бу ҳароратдаги сувга ўзлари ҳам туша олмайдилар. Лекин очиқ сув ҳавзаларида, пляжда бу хароратдан пастроқ сувда сузган бўлардилар. Шунга қарамай ваннада чўмилтираётганда аста-секин сув ҳароратини пасайтириб боринг. Жуда бўлмаганда 26-28 градусгача. 30 градусдаги сув жуда илиқ сув ҳисобланади. Бу ҳароратдаги сувда танани бўшатишимиз мумкин, холос.

Машғулотларга ҳам боғланиб қолиш ярамайди. Сувни ҳам ҳаводек табиий холга етказиш керак. Бола сувдалигида турли қўшиқлар, шеърлар ва топишмоқларни айтиши ҳам мумкин.

Машғулотлар чоғида болангизни мақтов сўзлари билан сийланг. Хатто арзимас мустақил ҳаракати учун ҳам мақтанг. Болани доим мақтаб туринг.

Болангизга ўз меҳрингизни кўрсатинг. Ҳар қандай холда ҳам уни қўллаб-қувватланг. Шўнғишни бажарганида эса ўпиб қўйинг. Бунинг барчасидан сўнг, ишонинг, болангиз тез орада сузиб кетади.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри