Хабар берганимиздек, профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA йўналиши “мунтазам” чемпиони Руслан Чагаев (33-2-1, 20 KO) ҳамда ҳамюртимизнинг камарига даъвогар италиялик Франческо Пьянета (31-1-1, 17 KO) иштирокида жанг олдидан сўнгги финал матбуот анжумани ўтказилган эди.
Қуйида эътиборингизга Гамбург шаҳрида ташкил этилган тадбирдан олинган сара суратларни ҳавола қиламиз. Чемпионлик жангининг ўзи эса 11 июль куни Германиянинг Магдебург шаҳрида ўтказилади.