11 июль куни Германияда Руслан Чагаев WBA йўналиши супероғир вазн тоифасида мунтазам чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун италиялик Франческо Пианетага қарши рингга кўтарилади.

Жанг Германиянинг “SAT 1” телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Чагаев мазкур жангда рингга россиялик машҳур рэпер Тимур Юнусов, яъни Тиматининг жонли ижродаги қўшиғи билан чиқиб келади.