Англиянинг «Челси» клуби «Уэмбли» стадиони ижараси учун 11 миллион фунт йиллик тўлов таклиф қилди. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, «аристократлар» стадионни уч йил муддатга, 2017/2018 йилда реконструкция ишлари тугаши кутилаётган «Стэмфорд Бридж» ўрнида фойдаланишмоқчи.

Қайд қилинишича, «Уэмбли» стадионини шунингдек «Тоттенҳэм» ҳам ижара олмоқчи. 2017 йилда жамоа янги стадион қурилиши муносабати билан «Уайт Харт Лейн»ни тарк этади. Бироқ «Тоттенҳэм» стадион ижараси учун камроқ — 8 миллион йиллик тўлов таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Челси» клуби хўжайини Роман Абрамович жамоанинг янги уй стадиони қурилиши учун 500 миллион фунт маблағ сарфлашни режалаштирилаётгани хабар қилинганди.