Чимкент мактаблари ўқитувчилари атрофидаги можаролар ҳали ҳам барҳам топмаяпти. YouTube’да педагогга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар акс этган “2+2=5 деганингда” деб номланган навбатдаги видео пайдо бўлди.

Видеода ўқувчилардан бири доскада ёзаётган пайтда унинг аёл ўқитувчиси ўқувчисининг билимсизлигидан жаҳли чиқиб, унга ғижимланган қоғоз улоқтириб, сўнгра уни қўли билан ураётгани акс этган.

“Агар кўпайтиришни билмасанг, 11-синфда нима қилиб ўқиб юрибсан?”, деб бақирмоқда унга ўқитувчи.

Фойдаланувчилар ушбу ҳолатга ҳам ҳар доимгидек қарама-қарши муносабат билдирдилар. Кимдир ўқитувчининг бу муомаласини қоралаган бўлса, кимдир ўқувчининг ўзи бунга сабаб бўлганини айтмоқда.