Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди расмий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда унинг расмий твиттерида хабар қилинади.

Астана шаҳридаги аэропортда Модини Қозоғистон бош вазири Карим Масимов, энергетика ишлари вазири Владимир Школьник ҳамда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Асқар Мусинов кутиб олди.

Нарендра Моди Қозоғистонга сафари давомида президент Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, Астанада ўтказиладиган бизнес-форумда иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, у Назарбоев номидаги университетда маъруза ўқиши кутилмоқда.