Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашуви давомида Ўзбекистонга “Шимол-Жануб” транспорт коридорига қўшилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

“Мен Ўзбекистон президентига “Шимол-Жануб” транспорт коридори (Ҳиндистон, Россия, Эрон, Европа ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида юкларни ташиш учун мўлжалланган) ҳақида маълумот бердим ва Ўзбекистоннинг бу лойиҳага қўшилиши масаласини кўриб чиқишни таклиф этдим”, деб айтди Моди.

Моди, шунингдек, Ўзбекистон президентидан Ҳиндистоннинг Ўзбекистон-Эрон-Туркманистон-Уммон транспорт коридорига қўшилиши масаласида уни қўллаб-қувватлашини илтимос қилди.