Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзолиги Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган саммитда расмийлаштирилади. Бу ҳақда Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков РИА Новости агентлигига баёнот берди.
“Уларни қўшиш жараёни бошланди, бу жараёнда улар ШҲТ котибияти орқали ишчи меморандумни ишлаб чиқиши ва мувофиқлаштириши керак бўлади, шундан сўнг улар ШҲТ учун асосий ҳисобланган яна 28та ҳужжатга қўшилади. Умид қиламизки, Ҳиндистонда ўтадиган навбатдаги саммитда бу икки давлатнинг аъзолиги узил-кесил ҳал қилинади, шундан сўнг биз ШҲТ “саккизлиги” ҳақида гапира оламиз”, – деди сиёсатчи.
Сиёсатчиларнинг сўзларига қараганда, Уфа конференциясида эришилган асосий натижа ташкилот ишига бошқа давлатларнинг қўшилиши бўлди.