Тошкентнинг Яккасарой туманидаги бир хонадонида сурхондарёлик 1976 йили туғилган Бобур самарқандлик Фарангиз ва Рисола исмли аёллар билан бирга ижарада турар эди.
“Огоҳ” нашрининг ёзишича, улар одатда яхши келишишган. Бобур улардан 12 ёш катта бўлишига қарамай, ҳеч қачон уларга нисбатан куч ишлатмаган.
Бир куни хонадошлар ўртасида даҳанаки жанг келиб чиқди. Аёллар ўзидан анча катта бўлган эркакдан паст келай демади. Бундан жаҳли чиққан Бобур аёлларни калтаклаб, уларга тан жароҳати етказди. Воқеа жойига қўшнилар чақируви бўйича етиб келган милиция ходимлари муштумзўрни идорага олиб кетишди.