Испанияда болаларни ИШИД сафига ёллаган аёл қўлга олинди

Жаҳон 07 Июль 2015 5941

Испания миллий полицияси 7 июль куни Канара оролларининг Лансароте оролида Ироқ ва Суриядаги жанговар ҳаракатлар учун ИШИД террорчилик ташкилоти сафига болалар ва ўсмирларни ёллаган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Испания Ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлигида маълум қилинишича, қўлга олинган аёл Суриядаги ИШИД жангарилари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатган бўлган.

Испания ҳуқуқ-тартибот муассасалари мамлакат ҳудудида ИШИД сафига одамларни ёллаётган ва уларнинг таъсирига учраган шахсларни аниқлаш бўйича мунтазам равишда операциялар ўтказиб келмоқда. Бу йилнинг ўзида 30 дан кўпроқ эҳтимолий террорчилар қўлга олинган.

Кўпроқ янгиликлар