Италияда мафия аъзолари ёппасига қамоққа олинди

Жаҳон 07 Июль 2015 7862

Италия карабинерлари мафияга қарши кураш доирасида кенг миқёсли тадбир ўтказди. RaiNews 24 телеканалининг маълум қилишича, тадбир давомида 40 киши ҳибсга олинди.
Ҳибсга олинганларнинг барчаси жанубий Италиядаги Бари шаҳрида фаолият юритувчи Стришульо (Strisciuglio) гуруҳига мансубдир. Операция давомида қабристон ичида махфий қурол-яроғ омбори борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, ушбу мафия “оиласи” узоқ йиллар мобайнида Бари иқтисодиётининг кўплаб тармоқларини бошқариб келган, хусусан, тадбиркорлардан солиқ ундирган. Шунингдек, у маҳаллий футбол жамоаси мухлислари ташкилотига алоқадор эканлиги айтилмоқда.
Баридаги операциядан ташқари, Калабриядаги Козенц шаҳрида ҳам 7 киши қамоққа олинди. Улар орасида собиқ давлат мансабдори ва бир қанча тижоратчилар бўлгани айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар