Жанна Фрискенинг оиласи АҚШдаги муолажалар ҳақини тўламагани маълум бўлди

Жаҳон 07 Июль 2015 3792

Жанна Фрискенинг отаси Владимир Копилов хонанданинг Майами шифохонасида даволаниши қарзга бўлганлигини айтди.
“Биз Майами шифохонасидаги муолажалар пулини ҳалигача тўлай олмадик. Қарзимиз, адашмасам, 106 минг доллар. Уни ҳали узганимиз йўқ”, – деди у Рен-ТВ телеканалидаги интервьюсида.
Копиловнинг аниқлаштиришича, рубль курсининг тушиши натижасида қарз миқдори ҳам ошиб кетган:
“Бу пулларни тўплаганимизда доллар курси 30 ёки 33 рубль эди. Дориларни сотиб олганимиздан кейин эса курс икки баробарга кўтарилиб кетди. Дориларнинг нархи эса ўзгармади”.
Фрискенинг даволаниши учун тўпланган пулларнинг 70 фоизини шоу-бизнес вакиллари, оиланинг танишлари ва дўстлари тақдим қилган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар