Кабардин-Болқор республикасининг Баксан тумани Заюково қишлоғида яшовчи, 1890 йилда туғилган Шаова Нану Цуковна 125 йиллик таваллуд аёмини нишонлади, деб хабар бермоқда туман маъмурияти.

Туман маъмурияти раҳбари шу муносабат билан кекса аёлга Россия президенти Владимир Путиннинг табрикномасини топширди.

6 июль куни дунёдаги энг кекса одам деб расман қайд этилган, Нью-Йоркда яшовчи Сюзанна Мушатт Жонс ўзининг 116 йиллик таваллуд аёмини нишонлагани маълум қилинганди.