Касильяс “Реал” 4 млн қўшимча маош тўлайдиган бўлса, “Порту” билан 2 йиллик шартнома тузишга тайёрлигини маълум қилди

Спорт 07 Июль 2015 1248

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Икер Касильяс “Порту” билан ўзининг келгуси фаолияти борасида музокаралар олиб бормоқда.

Потругалия клуби 34 ёшли дарвозабон билан солиқ чиқариб ташлангунга қадар йилига 5 млн евролик маош билан 2 йилга мўлжалланган шартнома тузишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Касильяснинг “Порту”га ўтишида унинг янги клубда камроқ маош олиши тўсқинлик қилмоқда, чунки дарвозабоннинг “Реал” билан шартномаси ҳали икки йил амалда бўлади.

Дарвозабон Мадрид клуби унга маошидаги фарқни тўлаб беришига умид билдирмоқда, бу ҳолда футболчи эркин трансфер бўйича “Порту”га ўтади.

Кейинги мавсумда Касильяс “Реал”да соф ҳолда 6,5 млн евро (солиқ тўлангунга қадар 13 млн евро), 2016/17 йиллардаги мавсумда соф ҳолда 6 млн евро (солиқ тўлангунга қадар 12 млн евро), жами солиқ тўлангунга қадар 25 млн евро маош олиши белгиланган.

“Порту” дарвозабонга икки йил учун солиқлар чиқариб ташланмаган ҳолда 10 млн евро тўлашга тайёр. Шу тариқа, Касильяс “Реал”дан маошлардаги 15 млн евро фарқни, яъни йилига соф ҳолда 4 млн евродан қўшимча маош олишни мўлжалламоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар