Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Икер Касильяснинг агенти Карло Кутропия ўз мижозининг “Порту”га ўтиш ниятидалигини айтди.

“Касильяс “Порту”га қўшилиш имкониятидан жуда хурсанд. “Реал” унга олға давом этишда ва тинч кетишига имкон беради, деб умид қиламиз”, деб айтди Кутропия.

Аввалроқ “Реал” Касильясга у жамоани тарк этгудек бўлса, унинг маошининг бир қисмини тўлашга тайёр эканлигини маълум қилганди.