6 июлда “Ливерпуль”нинг янги ўйинчиси Жеймс Милнерни таништириш тақдимоти бўлиб ўтди.

Аввалроқ маълум қилинганидек, футболчи янги клубида 7 рақами остида тўп суради.

Милнер янги клубга ўтишидан аввал 5 йил давомида “Манчестер Сити” сафида тўп сурган.