"Торино" жамоасининг италиялик ҳимоячиси Маттео Дармиан "Манчестер Юнайтед" жамоасига ўтишга яқин турибди.

Sky Sports нашри маълумотларига кўра, инглизлар ушбу 25 ёшли футболчи учун 20 млн евро сарфлашга тайёрликларини билдиришган.

Қайд этилишича, "МЮ" раҳбарияти Дармиан билан шахсий келишувга эришиб бўлган.

Бироз олдинроқ, "қизил иблислар" бу футболчи учун 12 млн евро такилф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Дармиан якунланган мавсумда "Торино" сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ҳамда бир марта голли пас амалга оширган ҳолда жамоаси билан чемпионатнинг 9 ўрнини эгаллаган.