Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан Ўзбекистон уранининг Ҳиндистонга етказилиши масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, томонлар маданият ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш борасида ҳужжатлар имзолади. Ҳужжатлар 6-7 июль кунлари Нарендра Модининг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланди.
“Биз Ўзбекистон билан уранининг етказилиши бўйича илгарироқ имзоланган шартноманинг реализацияни муҳокама қилдик. Шунингдек, мен президентга “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридори лойиҳаси ҳақида ахборот бериб, Ўзбекистонни унга қўшилиш имкониятини кўриб чиқишга чақирдим”, – деди Моди журналистлар билан мулоқот чоғида.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон иқтисодиётига Ҳиндистон инвестицияларининг киритилишини янада жадаллаштириш масаласини муҳокама қилдилар.