Россия ҳуқуқ ҳимоячилари фан ва таълим вазирлигининг “Фуқароларни таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисида”ги қонунига қарши чиқмоқда. Унга кўра, 2014 йилдан Россия мактабларига бошқа вилоят ва ўлкалардан ташриф буюрганларнинг, шунингдек, хорижлик муҳожирларнинг болаларини қабул қилиш тўхтатилди.
“Известия” газетасининг ёзишича, ўтган ойда “Гражданское содействие” жамоат ташкилоти раиси Светлана Ганнушкина томонидан Россия Олий судига тақдим этилган даъво аризаси 10 июль куни кўриб чиқилади.
Газетага маълум бўлишича, йил бошидан буён Ганнушкинага суриялик ва ўзбекистонлик 30 оила шу масалада мурожаат қилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, янги қонунда акс этган ҳолат конституцияга, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга ва “Таълим тўғрисида”ги федерал қонунга зид келади. Ушбу ҳуқуқий-меъёрий актларда ҳар қандай бола таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги қатъий белгилаб қўйилган.