Новая Москвадаги қурилиш буюмлари бозори ҳудудида ёнғин юз берди. Россия ФВВ маълумотларига кўра, олов 1000 кв метр ҳудудни қамраб олган.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга улгуришган. Ўт ўчириш ишларига Россия ФВВга тегишли 3та вертолёт ҳам сафарбар қилинган.

"Москва вақти билан соат 07:45да ёнғин бартараф этилди. Воқеа ҳудудида 32 бўлимнинг 86 нафар ходими иш олиб борди, ўтни ўчириш учун 100 тоннадан ортиқ сув сарфланди. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ", дейилади ФВВ хабарида.

Маълумот учун, Россиядаги энг катта савдо павильони бўлмиш "Молототок" қурилиш моллари бозорида 7 июль куни соат 05:00да ёнғин бошланган. Бу савдо павильони Москва шаҳридан 42 километр масофада, Калужский йўлида жойлашган.