Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети раҳбарияти университитетнинг логотипи ва слоганини яратиш учун энг яхши ғоялар танлови ўтказмоқда.

Ушбу танлов асосида университетнинг янги рамзларига аниқланади.

Танлов "Энг зўр логотип яратувчиси" ва "Энг зўр слоган яратувчиси" номинациялари бўйича ғолибларни аниқлайди. Ғолиблар қимматбаҳо ва кутилмаган совғалар билан тақдирланади.

Танловдан кўзланган асосий мақсад янги инфраструктура ва ўзгача қиёфага эга бўлаётган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги логотипини яратиш ҳисобланади.

Танловда ЎзДЖТУ талабалари ва ўқитувчилари, шунингдек, барча хоҳловчилар, кенг жамоатчилик вакиллари шахсий ғоялари асосида яратилган ишлари билан қатнашишлари мумкин. Қатнашчилар ёши бўйича чегара мавжуд эмаслиги айтилган.

Логотип ҳамда слоган ўзида Жаҳон тиллари университетининг янги қиёфаси, салоҳияти ва ютуқларини, энг яхши жиҳатлари, ўзига хослигини акс эттирган бўлиши логотип ва слоганга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади.

"Энг зўр логотип яратувчиси" номинацияси учун қабул қилинадиган ҳужжатлар:
- иштирокчининг ўзи ҳақида қисқача шахсий маълумот;
-3,5х4,5 ҳажмадаги 2 дона фотосурат;
-танловга тақдим этилаётган лойиҳанинг қисқача мазмуни (ёзма шаклда изоҳланади);
-Логотип электрон кўриниши ((TIFF, PSD ёки JPG форматда, 1500пх.ҳажмда бўлиши шарт);

"Энг зўр слоган яратувчиси" номинацияси учун қабул қилинадиган ҳужжатлар:
- Иштирокчининг ўзи ҳақида қисқача шахсий маълумот;
-3,5х4,5 ҳажмадаги 2 дона фотосурат;
-танловга тақдим этилаётган лойиҳанинг қисқача мазмуни;
-слоган кўпи билан 2-4 сўздан ташкил топиши (масалан, "Биз билан келажакка!", "Жаҳон сари юзлан") ва қисқа сатрда кенг маъно бериши шарт;

Танлов учун мурожаатлар шу йилнинг 25 июлигача давом этади.
Ариза ва ҳужжатлар uzswlu_page@mail.ru электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар: +998 91 163 28 50, +998 90 539 99 04