Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу ҳафта Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказади.
Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков берган маълумотга қараганда, икки давлат раҳбарининг учрашуви Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг Уфа саммити доирасида бўлиб ўтади. Учрашув 10 июль кунига белгиланган.

Учрашувдан кўзланган мақсад Россия ва Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтиришдир. Шунингдек, президентлар таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама стратегик ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилади.