Ўзбекистон олимпия терма жамоаси июль ойида иккита ўқув машғулот йиғинини ўтказади, деб хабар берди Ўзбекистон футбол федерацияси. Олимпиячилар янги бош мураббий Виктор Жалилов бошчилигидаги биринчи йиғинини 11-16 июль кунлари ўтказади. Иккинчи йиғин эса 20-25 июль саналарида ташкил қилинади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилда Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Виктор Жалилов жамоасининг мусобақадаги рақиблари шу йилнинг 4 декабрида Малайзияда бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқланади.

Ўзбекистон (U-23) июль ойида иккита йиғин ўтказади

Эслатиб ўтамиз, Виктор Жалилов 23 июнь кунги ЎФФ ижроқўм мажлисида Бахтиёр Ашурматов ўрнига олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.

Қуйида Олимпия терма жамоасининг 11— 16 июль кунлари ўтказиладиган ўқув-йиғинига таклиф этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар

1. Акмал Турсунбоев 1993 “Пахтакор”

2. Асилбек Омонов 1993 “Пахтакор”

3. Алибек Туробов 1993 “Насаф”

Ҳимоячилар

4. Рустам Ашурматов 1996 “Бунёдкор”

5. Достон Турсунов 1995 “Нефтчи”

6. Максимилиан Фомин 1993 “Динамо”

7. Жавлон Мирабдуллаев 1994 “Металлург”

8. Фарход Мираҳмадов 1994 “Оқтепа”

9. Искандар Шайқулов 1993 “Машъал”

10. Мурод Ражабов 1995 “Шўртан”

Ярим ҳимоячилар

11. Отабек Шукуров 1996 “Бунёдкор”

12. Абдуллоҳ Олимов 1993 “Нефтчи”

13. Комил Шарофутдинов 1993 “Динамо”

14. Шохназар Норбеков 1994 “Металлург”

15. Қувондиқ Рўзиев 1994 “Қўқон-1912”

16. Никита Ефременко 1993 “Локомотив”

17. Жалолиддин Машарипов 1993 “Пахтакор”

18. Ихтиёр Тошпўлатов 1993 “Машъал”

Ҳужумчилар

19. Темур Ҳакимов 1993 “Оқтепа”

20. Темур Аюпов 1993 “Бунёдкор”

21. Муродбек Бобожонов 1994 “Нефтчи”

22. Исломбек Исоқжонов 1993 “Олмалиқ”

23. Шохруҳ Достонов 1993 “Машъал”

24. Дониёр Усмонов 1994 “Қўқон-1992”