2015 йилнинг 1 сентябридан Қирғизистоннинг барча мактабларида ўқувчилар учун форма жорий қилинади. Бу ҳақда таълим вазири Элвира Сариевага таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, форма учун тўрт ранг таклиф қилинган, ҳар бир мактаб шу ранглардан бирини танлаши мумкин бўлади.
Бу қора, кулранг, кўк ва тўқ қизил ранглардир.