6 июль куни Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги баҳсли ҳудудда содир бўлган отишма натижасида икки томонлама ўт ичида қолиб кетиб, жароҳат олган Тожикистон фуқароси вафот этди. Унга қайси томондан отилган ўқ теккани ҳали аниқланганича йўқ.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари Баткен вилоятидаги Қуча-Қарин деган жойда учрашув ўтказишди. Аниқланишича, отишма Қирғизистон ҳудудида, шартли давлат чегарасидан 80 м ичкарида бўлиб ўтган.

Айтилишича, тўқнашув чоғида икки томондан биттадан ўқ узилди. Қайси томоннинг ўқи Тожикистон фуқаросини ҳалок қилгани номаълумлигича қолмоқда.
Шу куннинг ўзида, 6 июлда, Исфара туманининг Чорху қишлоғида Қирғизистон фуқаролари ҳайдаб кетаётган автомашинага тожикистонликлар ҳужум уюштирди. Уч нафар қирғизистонлик автомашина Баткен-Кўктош йўналиши бўйича кетаётган бўлган. Улар Тожикистон ҳудудида тўхтатилиб, калтакланган, машинанинг ойналари синдириб ташланган.
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари қирғизистонликларни қутқариб қолиб, уларни ўз юртларига кузатиб қўйдилар. Бундан ташқари, ҳар икки томон чегара қисмлари вакиллари маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ўтказди.
Ўз баёнотида Қирғизистон Тожикистон томонни қурол-яроққа эга чиқишга ҳаракат қилишда айблади.