Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

Тожикистон президенти Нурсултон Назарбоевни 75 йиллик таваллуд айёми билан табриклади. Суҳбат давомида икки етакчи икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда Қозоғистон президентининг жорий йилнинг кузида Душанбега уюштирадиган сафарини муҳокама қилишди.

Суҳбат Тожикистон президенти ташаббуси билан бўлиб ўтди.