Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду дам олиш жараёнида мобил телефон топиб олди. Унинг эгасини топгач, уни кечки овқатга таклиф қилган.

Роналду АҚШнинг Лас-Вегас штатида дам олаётган вақтида Остин Вулстэнхулм исмли аёл ҳам Невада шаҳрида ҳордиқ чиқараётган бўлган. Айнан шу ерда улар учрашишган. Бу ҳақда Остин ўзининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида суратли изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду россиялик модель Ирина Шейк билан муносабатларига нуқта қўйгач, ҳозирги вақтга қадар ҳеч ким билан учрашмаётганди.