Россия Давлат Думаси спорт қўмитаси аъзоси, “Единая Россия” партияси вакили Василий Шестаков ОАВда ва жамоат жойларида таркибида шакар, туз ва ёғ кўп бўлган моддалар тарғиботини чеклаш ташаббуси билан чиқди. Яқин вақт ичида реклама тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартишлар киритилади.
Янги чекловлар ёшларда соғлом овқатланиш маданиятини ривожлантириш ва уларни спорт билан шуғулланишга рағбатлантиришга қаратилади. Депутатнинг таъкидлашича, амалда фастфуд рекламаси хавфлилиги жиҳатидан алкоголь рекламаси билан ҳуқуқий тенглаштирилади.
Чекловлар газли ичимликлар, қандолат маҳсулотлари, маргарин, колбасанинг алоҳида турларига нисбатан жорий қилиниши мумкин. Бу маҳсулотлар рекламаси вояга етмаганларга мўлжалланган аудио ва видеоматериалларда, ОАВда ва жамоат жойларида жойлаштирилмайди.