Сирдарёда куёв мол ўғирлаб, қайнонасига сотиб юргани маълум бўлди

Жамият 07 Июль 2015 5200

Оқолтин тумани Фарғона шаҳарчасида истиқомат қилувчи Жавоҳир исмли шахс укаси Жамил, дўстлари Фарҳод ва Жамшид билан мол ўғрилиги билан шуғулланиб борганликлари аниқланди. Ўғирланган молларни улар дастлаб Жавоҳирнинг қайнонасига сотгани маълум бўлди.
“Постда” нашрининг ёзишича, шаҳарчада уч кишининг сигири йўқолгани профилактика катта инспектори, капитан Турдиали Хўжамқуловнинг диққатини тортди. Кузатишлар натижасида Жавоҳир ўғирланган сигирлардан иккитасини қўшни қишлоқда яшовчи қайнонасига 2 млн сўмга сотгани аниқланди. Учинчи сигирни эса шериклар бозорга олиб чиқишганида воқеа жойига сигирнинг эгаси билан бирга етиб келган капитан Хўжамқулов томонидан қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар