Свердловск колониясида 340 маҳбус очлик сақлашда давом этмоқда

Жамият 07 Июль 2015 3174

Россиянинг Свердловск вилоятидаги Невьянск шаҳрида жойлашган 46-сонли аҳлоқ тузатиш колониясининг 60 нафар маҳбуси овқатланишга чиқди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Икки кун муқаддам колониядаги 400 нафар маҳбус очлик эълон қилган эди. Бугун улардан 60 нафари нонуштага чиқди, 340 нафари эса очлик сақлашда давом этмоқда.
Шу билан бирга, колония расмийларининг маълум қилишича, маҳбуслар оч ўтиргани йўқ:
“Ҳар бир отряднинг озиқ-овқат омбори бор, у ердаги пишириқлар, консерваланган маҳсулотлар маҳбусларга қариндошлари томонидан олиб келиб берилган. Ҳар бир кишига 50 кг дан емиш тўғри келади. Ҳисоб-китобларимизга қараганда, икки кун ичида улар 1 тонна захираларини еб улгурган”.

Маҳбуслардан бири, Қирғизистон фуқаросининг 4 июль куни туман шифохонасидаги вафоти туфайли қолган маҳбуслар овқатланишдан бош торта бошладилар. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига қараганда, қирғизистонлик маҳбуснинг танасида кўплаб зарба излари ва тан жароҳатлари бўлган. Маҳбуслар ушбу иш юзасидан суриштирув ва тергов ишларини олиб боришни талаб қилиб очлик сақламоқдалар.

Кўпроқ янгиликлар