“Ўзбекистон электрон ҳукумати” тизимини ривожлантириш маркази Telegram мессенжерида EGOV деб номланган гуруҳ яратишди.

Маълумотларга кўра, бу гуруҳда янгиликлар бериб борилишидан ташқари, “Электрон ҳукумат” мутахассислари гуруҳ иштирокчиларининг Ўзбекистонда электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг барча йўналишларига оид саволларига жавоб бериб боришади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳукумат қарорига асосан (16-центябр 2013-йилнинг № 250 ВМҚ) ташкил этилган бўлиб, асосий вазифалари қуйида келтирилган:

–  Жумладан, жаҳон тенденциялари ва хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлил ва тадқиқоти асосида “Электрон ҳукумат” тизимини кейинчалик ривожлантириш ва такомиллаштиришни стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
– “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг меъёрий-методик таъминланишини ташкил қилиш, давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграсиялашда келишилган лойиҳалаштириш механизмини кўзда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
– Давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, инноватсион бизнес жараёнларини бошқариш механизмларини жорий қилиш, такомиллаштириш ва оптимизатсиялаш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органларининг функционал ва операцион жараёнлари фаолиятини тизимли қайта ташкиллантириш;
– “Электрон ҳукумат” тизимини самарали татбиқ қилиш учун йўналтирилган таҳлилни ўтказиш ва амалдаги меъёрий- ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
– “Электрон ҳукумат” тизими миқёсида давлат органлари фаолиятидаги ахборот коммуникация технологияларининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолаш, шу жумладан, ахборот технологиялари ва ресурслари самарадорлигини жорий этилганлигини ўрганиш;
– “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга ошириш доирасида йўналтирилган индикаторлар ва кўрсаткичларни аниқлаш, Интерактив давлат хизматларини самарали тақсимланиши ва фойдаланишининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқаришдан иборат.