Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Наманган шаҳрида яшовчи, 53 ёшли шахснинг қўлидаги сумкасидан 2 килограммдан зиёд «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.