Тошкентда “суперконтракт”дан 8 минг доллар ишлаган мураббий жазоланди

Жамият 07 Июль 2015 8304

Тошкент жисмоний тарбия институтига имтиҳон топшириб, тегишли балл тўплай олмаган абитуриент Сардор нимадандир умид қилиб, узоқ муддат ҳужжатларини у ердан олмай турди. Айни пайтда Яшнобод туманидаги ихтисослашган мактаб-интернатда футбол билан шуғулланишда давом этди.

Бир куни дўсти Шавкат уни ўша институтда ишлайдиган мураббий таништирди. Сардорнинг отаси Рашид ҳамда унинг ҳамкасби Илҳомлар мураббий билан қўшимча квота асосида фарзандларини ўқишга олиб кириш ҳақида келишиб, унга 8 минг доллар беришди.
Мураббий ушбу пулларни олиб, ўз манфаатларига ишлатиб юборди. Сўнг ҳужжатларни сохталаштириб, болалар ўқишга кирганини айтди ва шартнома пулларини тўлаш учун қоғозлар берди. Бу қоғозларда унинг ўзига тегишли “Хуш келибсиз” номли фирманинг ҳисоби кўрсатилган эди.
“На посту” газетасида ёзилишича, шундан сўнг у қўнғироқларга жавоб бермай қўйган. Ташвишга тушган Рашид ва Илҳомлар милицияга мурожаат қилишган. Қаллоб қўлга олиниб, пуллар эгаларига қайтарилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар