Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган корхоналардан бирининг омборида ишлайдиган ходим у ерга ўғриликка тушгани туфайли қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълумот берди.
Айтилишича, 1979 йили туғилган Асқар исмли ишчи саҳар чоғи омборга келиб, 23 ўрам матони олиб кетган. Корхона эгаси, тадбиркор Малика маҳсулот йўқолганини пайқаб, тегишли ташкилотга мурожаат қилган. Олиб борилган қисқа текширув ишлари жиноятчини аниқлашга ёрдам берди. Асқарнинг уйидан ўғирлаб кетилган мато ўрамлари топилди.