Turkish Airlines самолёти теракт таҳдиди туфайли Нью-Делида мажбуран қўнишни амалга оширди

Жаҳон 07 Июль 2015 2374

Туркия йўловчи ташувчи Turkish Airlines авиакомпанияси Бангкок — Истанбул йўналишида ҳаракатланаётган самолёти бортда портловчи модда борлиги билан қилинган таҳдид сабабли Нью-Дели аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар тарқатди.

Парвоз давомида самолёт ходимлари ҳожатхоналарнинг бирида лайнер бортида портловчи модда борлиги билан таҳдид қилинган ёзувни топиб олишган. Натижада Airbus А330 русумли самолёт Ҳиндистон пойтахтидаги аэропортнинг хавфсиз ҳудудига қўнган. Салонни текшириш учун 148 нафа йўловчи бошқа ҳудудга кўчирилган. Текширувдан сўнг қайта учишга қарор қилинган.

Бу Туркия компанияси билан йил бошидан содир бўлаётган олтинчи воқеа саналади. Олдинги ҳолатларда ҳам ҳожатхонадан портловчи модда борлиги ҳақидаги ёзувлар топилган. Барча маълумотлар кейинчалик ёлғонлиги аниқланган.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар