Украина Олий радаси депутатлари парламентга кўриб чиқиш учун Россияни “Россия” деб аташни ман қилувчи қонун лойиҳасини киритди.

Бу қонун лойиҳаси Украина маданият ва маънавият масалалари қўмитаси ташаббуси билан киритилди.

“Рус” ва ундан ҳосил бўлган “Россия” сўзлари ҳозирги Украинанинг умумқабул қилинган номланиши ҳисобланади”, деб таъкидламоқдалар қонун лойиҳаси муаллифлари.

Қонун муаллифларининг фикрича, қадимдаёқ “Москва подшолиги” ноқонуний тарзда “Россия”га ўзгартирилган, “кўплаб ишончли тарихий манбалар “Рус” ёки “Россия” номи ҳозирги Украинанинг ҳудудларига нисбатан ишлатилиши кераклигидан гувоҳлик беради ҳамда ҳеч қанақасига тажоввузкор давлатнинг номи бўла олмайди”.

Бу қонун лойиҳасидан мақсад тарихий ва ижтимоий адолатни тиклаш, Украина халқининг тарихий ва маданий меросини муҳофаза қилиш ҳамда Украина миллатининг бирлашиши ва ривожланишига кўмак беришдан иборат.