Евросиё иқтисодий иттифоқини Хитойнинг Ипак Йўли лойиҳаси билан бирлаштириш Уфа шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ ва БРИКС саммитларида муҳокама қилинадиган асосий мавзулардан бирига айланади, деб ҳисоблайди Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.
“Шубҳасиз, бу мавзу Уфада муҳокама қилинади. Хусусан, БРИКС раҳбарларининг норасмий учрашувида, ШҲТ раҳбарларининг ЕИИ раҳбарлари билан учрашуви чоғида муҳокама қилинади. Бундан ортиғини айтаман: ушбу учрашувларда бу мавзу бирламчи аҳамият касб этиши мумкин”, – сиёсатчининг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Ушбу саммитлар Бошқирдистон пойтахтида 8-10 июль кунлари бўлиб ўтади. Саммит иши Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг икки томонлама учрашуви билан бошлаб берилади.